Дерматовенерология, болалар дерматовенерология кафедраси доценти, Ходжаева С.М., Бабабекова Н.Б., ва бошка кафедра ходимлари Тошкент шахрида жойлашган Мурувват уйи №2 болаларнинг саломатлигини яхшилаш бўйича тиббий кўрикда иштирок этдилар.
Мурувват уйида №2 тарбияланаётган ҳар бир боланинг саломатлиги баҳоланди, жисмоний ривожланишига эътибор қаратилиб, антропометрия текширувлари олиб борилди. Шунингдек хар бир ногирон болани тери касалликлари буйича тиббий курикдан утказилди ва аникланган тери касалликлрига даво чоралари уларнинг анкеталарига ёзилиб, тиббиёт ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди.Тиббий кўрик 3 кун давомида ўтказилди.

Овқатланиш тартибини йўлга қўйиш ҳақида маслаҳатлар берилди, Аллергик касалликлари бор ногирон болаларга гипоаллерген пархез махсулотларини тушунтириб берилди. Болаларнинг жисмоний фаоллик даражаси текширилди.

Аниқланган маълумотлар тахлили олиб борилди ва тегишли тавсиялар берилди.