ТошДТУ Дерматовенерология, болалар дерматовенерологияси кафедраси ходимлари томонидан Мирзо-Улуғбек туманидаги 112-ХТЧУИУМ да ўтказилган суҳбат (10.04.2026)

Қатнашдилар: Дерматовенерология, болалар дерматовенерологияси кафедраси ходимлари, Мирзо-Улуғбек тумани 112-ХТЧУИУМ раҳбарияти, ушбу мактаб 10-11 синф ўқувчилари.

Кун тартиби: 1. Мактаб ўқувчилари орасида «СПИД профилактикаси» мавзусида маъруза ўқиш.

Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра маънавият ва маърифат ишларига маъсул, доцент Ходжаева С.М. ва кафедра ассистенти Набиева Д.Д. сўзга чиқишди. У Мирзо-Улуғбек тумани 112-ХТЧУИУМ га кафедра ходимлари билан биргаликда бориб, мактаб ўқувчиларига ОИТС/СПИД профилактикаси тўғрисида маъруза ўқиди.
Маъруза давомида 10–11-синф ўқувчилари одам иммунитет танқислиги вирусининг табиати, юқиш йўллари ва замонавий профилактика усуллари ҳақида тизимли билимларга эга бўлдилар. Масъулиятли хулқ-атвор кўникмаларини шакллантиришга ҳамда хавфли ҳаракатларнинг оқибатларини англаб етишга алоҳида эътибор қаратилди. Муҳокамалар якунида тингловчилар мавзуни юқори даражада тушунганликларини намоён этиб, аниқлаштирувчи саволлар бердилар ва репродуктив ҳамда умумий саломатликни сақлаш бўйича тавсияларга амал қилишга тайёр эканликларини билдирдилар. Маъруза ўз мақсадларига тўлиқ эришди.
Қарор қабул қилинди:

  1. 10–11-синф ўқувчилари ўртасида олиб борилган ахборот-тушунтириш ишлари қониқарли ҳамда педагогик мақсадларга мувофиқ деб топилсин.
  2. Ўқувчиларнинг минтақавий ОИТСга қарши курашиш марказларининг манзиллари ва ишонч телефонлари кўрсатилган ахборот стендларидан доимий фойдаланиши таъминлансин.

Синф раҳбарларига келгуси ярим йиллик учун тарбиявий ишлар режасига ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар профилактикаси масалаларини киритиш тавсия этилсин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan